

Жамоа футболчилари 4 ойдан буён маош ва мукофот пулларини олишмаётгани учун, кечаги ва бугунги машғулотга чиқишдан бош тортишган.
21 август куни "Нурафшон" 22-тур доирасида ўз уйида "Зомин" билан ўйнаши лозим. Ҳозирча бу баҳс ўтказилиши хавф остида турибди.
Маълумот учун, 18та ўйиндан 37 очко тўплаган Воҳид Холбоев бошчилигидаги жамоа айни пайтда ўз гуруҳида биринчи ўринда бормоқда.




