"Нурафшон" 2 футболчини ортга қайтарди, яна 2 нафарини ўз сафига қўшиб олди

Mirjalol Normatov
25 июл 2018
Давралар оралиғида Про-лига "B" гуруҳи пешқадами "Нурафшон" таркибида бир неча ўзгаришлар бўлди.

Жумладан, ярим ҳимоячи Мақсуд Тўхлиев жамоани тарк этди. У "Нурафшон" таркибида бирорта учрашувда ҳам майдонга тушмади.

Олдинроқ айтилганидек, "Бухоро"га кетиши кутилган Элбек Равшанов, ундан ташқари дарвозабон Абдукарим Муҳамедов ортга қайтарилди.

Воҳид Холбоев ўз жамоаси таркибига "Пахтакор"дан Жасур Раҳимов ва "Бунёдкор"дан Азамат Розиқовни қўшиб олди. Ушбу футболчилар мавсумнинг қолган қисмида "Нурафшон" шарафини ҳимоя қилишади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia