

Баҳснинг 57-дақиқасида “қизиллар” форварди Дарвин Нуньес рақиб ҳимоячиси Йоаким Андерсенга боши билан зарба берди ва у майдонга йиқилди. Ҳакам ушбу вазиятни уругвайликни айбдор деб топди ва тўғридан-тўғри қизил берди.
Шундай қилиб, Нуньес 2010 йилдан бери илк бор “Энфилд”даги дебютидаёқ майдондан четлатилган мерсисайдликлар футболчисига айланди. 12 йил олдин Жо Коул “Арсенал”га қарши (1:1) баҳсда қизил олганди.



