Нукусда “C” лицензияси учун тайёрлов курси ўтказилди

Narzulla Saydullayev
13 сен 2016, 11:10
ЎФФнинг болалар, ўсмирлар ва оммавий футбол бошқармасининг иш режасига асосан, Нукус шаҳрида Қорақалпоғистоннинг турли ҳудудларида фаолият юритаётган мураббийларнинг “С” лицензияси учун 5 кунлик тайёрлов курси ўтказилди.

Мазкур курс 2016 йилнинг 8 – 12 сентябрь кунлари  “Турон” стадионининг ўқув-машғулот базасида ташкил этилди. Ушбу жараёнга ЎФФ инструктори Онгарбой Жалимов раҳбарлик қилди. Унга “Орол” футбол клуби бош мураббийи Тимур Турдиев координатор сифатида ёрдам берди.

Қорақалпоғистон республикаси футбол федерациясининг биринчи вице-президенти Владимир Назаровнинг таъкидлашича, курсда 20 нафар қорақалпоғистонлик  мураббий назарий ва амалий машғулотларда ўзларининг билим кўникмаларини оширишган.

Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia