

Мусобақанинг очилиш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси раиси Байниязов Ғайратбай, Қорақалпоғистон Республикаси Футбол Федерацияси биринчи вице-президенти Назаров Владимир, Нукус шаҳар касаба уюшма Кенгаши раиси Эсенбаев Зийнатдин, Ўзбекистон Футбол Федерацияси маъсул вакили Имомов Шавкат, ЎФФ Терма жамоалар бошқармасининг селекция ишлари бўйича мутахассиси Шукурулло Аширов сўзга чиқишди.
Шундан сўнг биринчиликка старт берилди.
Қуйида учрашув натижалари билан танишишингиз мумкин.
“А” гуруҳи.
1-тур
Наманган – Тошкент вилояти 2:1
Қорақалпогъистон Республикаси – Навоий 3:0
“Б” гуруҳи.
1-тур
Хоразм – Сирдарё 1:0
Тошкент – Бухоро 7:0
Мусобақа 16 ноябрга қадар давом этади.
Фурқат Юсупов
Нукус шаҳридан махсус












