Нойер сафга қайтганига қарамай, "Бавария" Ульрайх билан шартнома муддатини узайтиради

Оқил Абдубарноев
5 окт 2023
"Бавария" дарвозабон Свен Ульрайх билан амалдаги шартнома муддатини узайтирмоқчи.

Мюнхенликларнинг асосий посбони Мануэль Нойер узоқ муддатли жароҳатдан сўнг яна сафга қайтмоқда ва тез орада жамоа машғулотларига қўшилади.

Шунга қарамай, клуб амалдаги дарвоза қўриқчиси билан келишув битимини 2025 йилга қадар узайтирмоқчи. Нойернинг ҳали тўлиқ тайёр эмаслиги ҳамда яна жароҳат олиш эҳтимоли борлиги сабабли ушбу қарорга келинган.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Bild