Нойер “Бавария”нинг қишки йиғинини ўтказиб юборади

19 дек 2017, 23:38
“Бавария” посбони Мануэль Нойер жамоасининг Қатарда ўтадиган қишки йиғинини ўтказиб юборишга мажбур.

“Мануэль Германияда қолади, у биз билан Қатарга бормайди. Биз унинг соғлиғи билан таваккал қилишни истамаймиз. Унинг учун жисмоний юкламаларни босқичма-босқич ошириб борамиз”, дея таъкидлади жамоа устози Юпп Хайкенс.

Эслатиб ўтамиз, Нойер сентябрь ойида машғулотлардан бирида оёғини синдириб олган ва ҳалигача сафга қайтгани йўқ.


Манба: Goal.com