

"Буюк клуб бўлишни истаймиз, аммо шу билан бирга реалист бўлишга ҳаракат қиламиз. Бойликдан умуман ғурурланмаслигимиз керак. Энди ҳеч нимани дабдабали нишонламоқчи эмасмиз.
Ўтган мавсумда ўз мақсадларимизга эришиш учун етарли даражада яхши бўлмадик. Шу сабабли энди камтарроқ бўлишимиз керак. Энди майдонда ва унинг ташқарисидаги юриш-туришимизни ўзгартирамиз", - деди Ҳелайфи.



