

Нориждаги “Кэрроу Роуд” стадионида кечган баҳс 2:1 ҳисобида Даниэл Фарке шогирдлари фойдасига ҳал бўлди. Ғолиблар сафида ярим ҳимоячи Марко Штайперман ва Марио Вранчич гол киритган бўлишса, рақиб сафида Льюис Трэвис гол уришнинг уддасидан чиқди.
Шу тариқа мавсум якунланишига бир тур қолганида “Норвич” турнир жадвалида камида иккинчи поғонада қолиши маълум бўлди. Жамоа уч йиллик танаффусдан кейин яна премьер лигага қайтди.



