

ОФК томонидан ташкил этилган ушбу семинар 7 октябрга қадар давом этади. Қитъамизнинг етакчи аёллар жамоалари мураббийлари қаторида Ўзбекистондан ягона вакил сифатида айнан Норсафаров қатнашмоқда. Бу мутахассис ҳозирда Ўзбекистон ўсмирлар (U-16) терма жамоасида бош мураббий, ёшлар (U-19) ҳамда миллий терма жамоада катта мураббий лавозимида ишлаб келяпти.




