

Франциянинг Ницца шаҳрида бўлиб ўтган баҳсда Тимур Кападзе шогирдлари 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Голлардан иккитасига Ҳусайн Норчаев муаллифлик қилган бўлса, биттасини Остон Ўрунов ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Ўзбекистон — Янги Зеландия 3:1
Голлар: Ҳусайн Ночаев (2 та), Остон Ўрунов (1 та).
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси тўрт йилликнинг йирик мусобақасида 24 июль куни дебют қилади. Ўша куни "оқ бўрилар" Испания билан баҳс олиб боради.



