Нўъмонжон Юсупов: "Бу ОФК кубоги доирасидаги ўйин эди. Хеч қандай принципиаллик бўлгани йўқ"

Aziz Tukhtamuradov
21 май 2021
"Олой" бош мураббийи Нўъмонжон Юсупов "Хўжанд"га қарши ўйиндан сўнг (0:2) ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Йигитлар ҳаракат қилишди ва афсуски ўз имкониятларидан фойдалана олишмади. Рақиблар эса бундай имкониятлардан фойдаланишди. 

Ишончли ва дадил ўйнаганликлари учун йигитлардан миннатдорман. Таркибимизда ёшлар кўп эди, уларга бироз тажриба етишмади. Шунингдек омад ҳам биздан юз ўгирди", - дея сўз бошлади Юсупов. 

- Нима учундир жамоангизда яққол етакчи йўқ...

- Бизда бир неча тажрибали футболчилар бор. Афсуски, улар бу борада ўзларини кўрсата олишмади. Ёш йигитларга эса вақт керак. Ҳа, ҳозирча бизда бундай футболчи йўқ. 

Ўйинга ҳар доимгидек тайёргарлик кўргандик. Хеч қандай принциплик бўлмади. Бу ОФК кубоги доирасидаги навбатдаги ўйин эди. 

Қандай баҳо қўяман? Ютқазганда қандай баҳолаш мумкин? Футболчилар имкон даражасида ўйнашди. Баҳо эса албатта қониқарли эмас", деди Нўъмонжон Юсупов.


Толибжон Қосимов, Душанбе шаҳридан.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.asia