Нўъмон Ҳасанов: "Икки нафар ҳужумчидан бирини танлаб оламиз"

Narzulla Saydullayev
29 дек 2016, 12:41
"Қўқон-1912" устози Нўъмон Ҳасанов янги мавсумда ўз жамоасининг ҳужум чизиғини кучайтирмоқчи.

- Адашмасам, сиз яна бир легионер ўйинчи қидираяпсиз ва бу ҳужумчи бўлиши керак, шундайми?

- Ҳа тўғри.

- Чунки бизга ҳужумчи керак деб айтгандингиз...

- Албатта, шундай. Яқин кунларда унинг кимлигини айтаман. Музокараларимиз натижасига кўра ҳозирча менга икки нафар ҳужумчи ёқмоқда. Яқин кунлар ичида улардан бирини танлаб олишим керак, - дейди Нўъмон Ҳасанов "Футбол Экспресс" нашрига. 



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia