Нўмон Ҳасанов: "Бугунги ўйин учун футболчиларимга раҳмат айтаман"
04 ноя 2017 21:30
Янгиликлар
Нўмон Ҳасанов: "Бугунги ўйин учун футболчиларимга раҳмат айтаман"
- Бугун жуда қизиқарли ва мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди. Агар биз ютқазганимизда турнир жадвалидаги аҳволимиз ёмонлашар эди. Бугунги ўйин учун футболчиларимга раҳмат айтаман. Улар бугун мухлислага ёқадган ўйин кўрсатишди. Бухоро жамоаси хам хозирги кунда бекорга 5-ўринда турмаганини майдонда исбот қилди.
Олий лигадаги ислоҳотларга нима дейишим мумкин? Турнир жадвалининг пастки қисмидаги жаоаларга ачинаман. Манимча бу ишга ёки вақтлироқ ёки мавсум тугагандан сўнг қўл урилса яхши бўларди.Яхши биз керакли очколарни биринчи даврада йиғвоганмиз.
Пенальти менимча бор эди. Ҳакам вазиятга анча яқин турган эди. Қолаверса биз киритган 3-голимиз ҳам инобатга олинмади. Ҳакамларни ҳаракатларини муҳокама қилмайман, бу ишни бажарадиган маъсул шахслар бор. Ўйиндаги вазиятлар видеотасвирлари сайтларда чиқса керак , ўзларинг кўриб баҳо берасизлар деб ўйлайман. Шу ўринда Қўқондан келиб стадионда бизни қўллаб турган мухлисларимизга алоҳида миннатдорчилик билдирмоқчиман.
Бухоро жамоасига кейинги ўйинларда омад тилайман!

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар