Нодирхон Камолов "Навбаҳор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади

Навоийнинг "Қизилқум" жамоаси 11-тур учрашувини Наманганнинг "Навбаҳор" жамоасига қарши ўтказади.

"Қизилқум" жамоаси футболчиси Нодирхон Камолов ушбу учрашувни ўтказиб юбориши мумкин. Бунга сабаб, Камолов машғулот вақтида кичик жароҳат олган. Футболчи "Навбаҳор" билан ўйиндан кейинги учрашувларда майдонга тушиши кутилмоқда.


Манба: championat.asia