Нодир Жўраев: "Шўртан" ва "Бухоро" ўртасида ҳақиқий "жанг" кечади"
30 июн 2016 12:34
Янгиликлар
Нодир Жўраев: "Шўртан" ва "Бухоро" ўртасида ҳақиқий "жанг" кечади"
Ёшлар лигаси доирасида кечган "Шўртан" - "Бухоро" (5:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар мураббийи Нодир Жўраев ўз фикрларини билдирди.
"Бугун бундай тарзда мағлуб бўлишимизни кутмагандик. Жуда иссиқ об-ҳавода иккала жамоага ҳам ўйнаш қийин эди. Мезбонлар яратилган имкониятлардан оқилона фойдаланишди, биз эса афсус имкониятлар яратган бўлсак да, улардан фойдалана олмадик.
Эртага, асосий таркиблар ўртасида кечадиган баҳсда ҳақиқий "жанг" гувоҳига айлансак ажабланмайман. "Бухоро" бир неча турдан бери ғалаба қозона олмаяпти, "Шўртан" эса ўтган турда мағлуб бўлди. Ҳар иккала жамоа фақат ғалаба илинжида майдонга тушиши аниқ. "Шўртан" анча хавфли рақиб, улар "Пахтакор"ни мағлуб этишди, демак улардан жиддий хавф кутса бўлади", - дейди Нодир Жўраев.
"Бухоро" матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
10 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар
Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?
Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди
"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди
Фикрлар