

"Агар ҳеч қандай воқеа юз бермаса ва Черчесов фикридан қайтмаса, бугунги таркибда 3та ўзгариш бўлади. Мураббий кеча шундай режа тузган. Турли сабабларга кўра Жирков, Фернандес ва Головин ўйнамайди.
Ўйлашимча, Головин турнирдаги иккинчи сариқ карточкадан асрашмоқда.
Уларнинг ўрнига Смольников, Кудряшов ва Алексей Миранчук тушади.
Бироқ мен учун асосий савол - Фёдор Смолов асосий таркибда ўйнайдими?" - дейди Арустамян.



