

Мундиалдаги ёрқин ўйинидан кейин 23 ёшли форвардга бўлган талаб трансфер бозорида ортди ва уни ўз сафига қўшиб олишга энг асосий даъвогар “Манчестер Юнайтед” ҳисобланмоқда.
“Албатта, у ёзда кетгани мен учун ҳам маъқул, аммо ҳозир ҳам бу рўй бериши мумкин. Шундай лаҳзалар келдики, энди “йўқ”, дея олмайсиз”, деган ПСВ устози.
Инсайдер Фабрицио Романо Гакпо январда МЮга ўтиш эҳтимоли юқорилиги ҳақида хабар қилди.



