Нилуфар Усмонова ҳамда "Афруз" гуруҳи "Пахтакор" - АГМК учрашуви меҳмонлари

Narzulla Saydullayev
16 мар 2018
18 март куни Ўзбекистон Суперлигасининг 3-туридан ўрин олган "Пахтакор" - АГМК ўйини бўлиб ўтади.

Ўйиндан аввал стадионга ташриф буюрадиган ишқибозлар эътиборига концерт дастури тақдим этилади. Шу куни "Пахтакор" стадионида Нилуфар Усмонова ҳамда "Афруз" гуруҳи меҳмон бўлишади. Танаффус пайтида ҳам бадиий дастур давом эттирилади ва томошабинлар ижтимоий акцияда иштирок этиб, уч телевизордан бирини ютиб олиш имкониятига эга бўлади.

Эътиборлиси буларнинг барчаси мутлақо БЕПУЛ!  Сабаби "Пахтакор" - АГМК учрашувига кириш бепул қилиб белгиланган. "Пахтакор" ФК барча мухлисларни якшанба куни соат 17:00дан кейин "Пахтакор" стадионига чорлайди.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia