UZ

Сўнгги янгиликлар

21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  0 21:22Камолиддин Тожиев: "Чиройли ўйин бўлди, ғалаба учун ҳаммага раҳмат"  1 21:12"Челси" — "Ливерпуль". Бироздан сўнг бошланадиган ўйиннинг асосий таркиблари билан танишинг  10 21:03Суперлига. Пенальтидан гол урилмаган "Бунёдкор" ва "Насаф" учрашувида кетма-кет учинчи марта 2:2 ҳисоби қайд этилди  95 20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  4 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  15 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  32 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  11 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  34 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3

Николас Тальяфико: "Жуда хафаман — "Барса"га ўтишни орзу қилгандим, "Аякс" эса менга ёрдам бермади" Янгиликлар

Николас Тальяфико: "Жуда хафаман — "Барса"га ўтишни орзу қилгандим, "Аякс" эса менга ёрдам бермади"

"Аякс" қанот ҳимоячиси Николас Тальяфико "Барселона"га трансфери амалга ошмай қолгани ҳақида гапириб ўтди.

– Клубингизнинг тутган йўлига муносабатингиз қандай? Қаерда ўйнашни истардингиз?
– Қайсидир маънода, ажабландим. Мен тўрт йилдан буён клубдаман. Бошим ёрилганда, кўзойнакда ва ўйинга 70% тайёр бўлганимда ҳам жамоа шарафини ҳимоя қилдим... Тўпиғим ишиб кетганини айтдим. Улар мендан ўйнай оламанми ёки йўқ, сўрашганида 100% тайёр бўлмасам ҳам, ҳа деб жавоб бердим.

Бир нарса аниқки, мен керак бўлсам, ҳеч қачон рад қилмаганман. Ҳар сафар қўлимдан келганча ҳаракат қилганман, боримни берганман. Вазият мураккаблигини, ҳозир январь ойилигини ҳам яхши биламан. Бироқ бу барчамиз учун зарар келтирадиган ҳолат: мен истаган нарсамга ета олмадим, клубга, чунки улар кетишни истаганимда мени ушлаб қолишди.

Улар мени тўғри тушунишди, бироқ клубнинг ўз сабаблари бор эди. Аммо менга алам қиляпти. Имкониятларни қўлдан чиқармаслик керак деб ҳисоблайман – "Барса" каби клубга ўтиш имконияти, бу мен учун орзу эди, лекин клубдагилар зарур вақтда қўллаб-қувватлашмади.

Менталитетимда профессионаллик мавжуд – доимо яхши шуғулланиш, ўзимни ҳар томонлама яхши тутиш. Баъзан бундай ҳолат сизга қарши хизмат қилади. Шундай паллаларда ўйлаб қоларкансан, балки барчасига бироз бошқачароқ муносабатда бўлиш керакмиди, биринчи навбатда ўз манфаатинг ҳақида қайғуриш тўғрироқмиди", – деди Тальяфико.


Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика