UZ

Сўнгги янгиликлар

13:00"Челси" Мареска истагандек ўйин кўрсата олди, "Барселона" эса ўзига ўхшамаяпти. Каталонияликларнинг "Стэмфорд Бридж"даги мағлубияти ҳақида  1 12:50Икром Алибоев: "Ўтган йили шунчалик умидсиз эдимки, футболга қандай қайтиш ҳаёлида юрдим"  5 12:43Илк бор Суперлига баҳсини аёл ҳакамлар жамоаси бошқаради  4 12:20Энцо Мареска: "Челси" 11га 11да ҳам яхши ўйнади. "Барса" тўпсиз ўзини яхши ҳис қилмайди"  10 11:36"Барселона" "Челси"га қарши сўнгги 10та ўйинда фақат бир марта ғалаба қозонган  14 10:55"Шўртан" ҳимоячисига Суперлиганинг икки клубидан қизиқиш бор  0 10:29Суперлиганинг сўнгги турида ишловчи ҳакамлар маълум. Илк бор аёл ҳакам учрашувнинг бош ҳаками бўлади  3 10:08Эрон жамоаси Суперлиганинг энг яхши футболчиларидан бирини сотиб олиши мумкин  4 09:20"Челси"дан учралган йирик мағлубиятдан сўнг "Барселона" устози нималар деди?  15 08:52Элит ОЧЛ. 5-турдан сўнг иккита жамоа плей-офф йўлланмасини нақд қилди + турнир жадвали  15 08:26Гвардиола: "Мен ҳаддан ташқари ошириб юбордим"  10 08:00Sofascore. Ҳусанов кечаги баҳс учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 07:33ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" Туркманистон чемпионига қарши майдонга тушади  10 03:22ЕЧЛ. "Боруссия"да йирик, "Ювентус"да қийин ғалаба. "Ньюкасл" ютқазди ва бошқа натижалар  2 02:55ЕЧЛ. Учта голи ҳисобланмаган "Челси" 10 киши қолган "Барселона"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  128

Никола Стошич: "Суперлигага ҳақли равишда йўлланма олдик" Янгиликлар

Никола Стошич: "Суперлигага ҳақли равишда йўлланма олдик"

"Бухоро" клуби мавсумни ажойиб ўтказиб, Суперлигага йўлланма олди.

Жамоа Про лига 28-турида "Хоразм" клуби билан 2:2 ҳисобида дуранг қайд этди. "Турон" эса "Андижон"дан устун келди (4:0). Икки жамоа очколари тенглашган бўлса-да, ўзаро ўйинларга кўра, бухороликлар Суперлига йўлланмасига эришишди. "Хоразм" билан баҳсдан кейин "Бухоро" посбони Никола Стошич фикрлари билан ўртоқлашди.



"Хоразм"да ўйнаш қийин бўлди. Майдон ҳолати ўйинга ҳам ўз таъсирини ўтказди. Лекин шунга қарамай, жамоамиз ғалаба учун майдонга чиққанди. Ўзимиз истаганчалик ўйнай олмаган бўлсак-да, вазифа учун керакли натижани қайд эта олдик. 



Оғир мавсум ўтказдик. Бирорта оддий баҳс бўлгани йўқ. Биринчи даврадан кейин "Турон"дан 10 очко ортда эдик. Жамоамизнинг мақсади эса унга етиб олиш ва Суперлигага чиқиш ҳисобланарди. Ўйлаган режаларимиз амалга ошди ва ҳаммаси сўнгги турда ҳал бўлди. Асосийси, жамоамиз билан ҳамжиҳатлик ва бирдамликда кўзланган мақсад сари интилдик ва бунга ҳақли равишда эришдик. Бир сўз билан айтганда, "Бухоро" жамоаси мухлисларини ушбу муваффақият билан табриклайман. 



Жамоадаги келажагимни билмайман. Ушбу жамоада ўйнашдан мамнунман ва фаолиятимни шу ерда давом эттиришни истайман, бироқ бу менга боғлиқ эмас. Келажагим борасида раҳбарият билан гаплашган маъқул", – деб сўзини якунлади Стошич.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика