Никола Лазаревич: "Қизил карточкадан сўнг қийин ҳолатда қолдик"

Sherzod Nurmatov
1 май 2022
Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган "Қизилқум" – "Навбаҳор" (1:2) учрашувидан сўнг навоийликлар бош мураббийи Никола Лазаревич фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин ҳақида

- Аввало, "Навбаҳор"ни ғалаба билан табриклаб ўтмоқчиман. Бир киши кам бўлиб ўйнаганимизга қарамасдан, йигитлар характер кўрсатишди ва яхши ўйнашди.

Кейинги ўйинларга жиддий ҳозирлик кўрамиз. Афсуски, қизил карточкадан сўнг қийин ҳолатда қолдик. 2-таймдаги ўйин учун футболчиларимизга раҳмат. 

Биз охирги дақиқаларгача диққат-эътиборни йўқотмаслигимиз лозим. 

- Тимур Набиевни асосий таркибда кўрдик. Унинг ўрнига Файзулла Қамбаров ёки Азизбек Усмоновни майдонга туширсангиз бўлмасмиди?

- Наздимда, Набиев Кубок учрашувида яхши ҳаракат қилганди. Танловимиз айнан у бўлди. Ундан ташқари, ёшларга имконият беришимиз мумкин.

- Эркин Байдуллаевнинг жароҳати жиддийми?

- Ҳозирча бир нима деёлмайман. Энди билиб оламиз.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: championat.asia