Никола Лазаревич: "Ўйинда эртароқ ҳисобни очишимиз мумкин эди"
29 сен 2022 22:13
Янгиликлар
Никола Лазаревич: "Ўйинда эртароқ ҳисобни очишимиз мумкин эди"
"Аввало "Металлург"ни ғалаба билан табриклайман. Шундай ўйин кутган эдик. Улар бугунгидек схемада тушишини, қандай ҳимояланишини билгандик, дея оламан. "Металлург" орқа чизиқда вазиятларини кутиб, қарши ҳужумда вазиятларни фойдланади. Ўша вазиятда диққатни йўқотдик. Иккинчи бўлимда бир қатор ўзгаришлар қилинди. Комолафе орқали ҳужумни кучайтиришни, вазиятларни голга айлантириш режалаштирилганди. Йигитлар юз фоиз кучларини бериб ҳаракат қилишди. Футболчиларимдаги иккинчи бўлим охиридаги ҳолатларини тўғри тушунаман. Албатта ўйиндаги бундай реакцияларни жамоани ичида ҳал қиламиз. Гаплашиб оламиз",- дейди Лазаревич.
- Жамоа ўйинда устунлик қилмоқда. Лекин ҳужумларни якунлаш учун нима етишмаяпти?
- Ўйинни видео тасвирини яна кўриб чиқамиз. Охирги қадам етишмаяпти. Нима бўлди, нималар қилиш керак таҳлил қиламиз. Балки эртароқ ҳисобни очишимиз, 1-2та гол уришимиз мумкин эди. Ишимизни енгиллаштирган бўлардик.
- "Қизилқум" "Металлург"га руҳий ва жисмоний томондан ютқазди. Буни қандай изоҳлайсиз?
- "Металлург" жисмоний томондан яхши тайёргарлик кўргани кўриниб турди. Ўйинни рақибнинг майдонида ташкил қилишга ҳаракат қилдик. Рақиб ҳужумларимизга блок қўя олди. Жисмоний томондан ютқаздик, дея олмайман.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонида Ҳамробеков тўп тепаётган "Трактор"га ютқазди
МЛС. Мессининг супер ўйини "Интер Майами"ни ярим финалга олиб чиқди
Винисиус "Реал"дан йилига 30 млн. евро талаб қиляпти, аммо "Реал"...
Ла Лига. "Реал" "Эльче" билан ўйинда қоқилди, аммо биринчи ўринда қолди — "Барселона" билан орадаги фарқ 1 очко
Фикрлар