UZ

Сўнгги янгиликлар

22:02Асрор Алиқулов: "Нефтчи" руҳий томондан анча устунликка эга эди"  0 22:00Абдусамад Дўрмонов: "Бугунги натижа ўйинга мос бўлди"  0 21:58А ПРО-Лига. "Машъал" - "Нефтчи" учрашувида ҳисоб очилмади  0 21:54А ПРО-Лига. Абдухамидовнинг голлари эвазига «Истиқлол» Фарғонада «Шўртан»ни мағлуб этди  0 21:45МЮ ва Сульшерга ҳавас қилиб бўлмайди  2 21:21Вадим Абрамов: "Равшан Эрматов билан шахсан учрашдим..."  40 21:20Жозе Моуриньо МЮ мавсумни қайси ўринларда якунлашини айтди  3 21:14Ҳамиджон Актамов: "Қизилқум"да молиявий муаммолар бор, футболчилар 4 ойдан буён маош олишмаяпти"  13 21:00Карикатура: Лукаку "Интер"нинг янги совринларига йўл очмоқда  0 20:45Карикатура: "Барселона" сўнгги 25 йилда энг ёмон стартни қайд этди  8 20:30АПЛ. "Челси" - "Ливерпуль" ўйини бошланди (онлайн ҳисоб)  36 20:15Бундеслига. "Айнтрахт Франкфурт" клуби "Боруссия Д"ни қабул қилади, асосий таркиблар эълон қилинди  2 19:58А Серия. "Рома" сўнгги сонияларда ғалабани илиб кетди ва бошқа натижалар  2 19:57Coca Cola Суперлигаси. "Насаф" ўз уйида "Бухоро"га мағлуб бўлди  118 19:56АПЛ. Лондонда "Манчестер Юнайтед" мағлуб бўлди, "Вулверхэмптон" сўнгги сонияда мағлубиятдан қутулиб қолди  37

Никимбаев: "Навбаҳор"нинг қишдаги трансферларидан Канчельскиснинг кўнгли тўлмаган" Янгиликлар

Никимбаев: "Навбаҳор"нинг қишдаги трансферларидан Канчельскиснинг кўнгли тўлмаган"

Таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ўз Телеграм каналида Андрей Канчельскиснинг "Навбаҳор"га қайтиши ва "Пахтакор"нинг чемпионликка яқинлашиши ҳақида ёзди.

Жорий ҳафта футболимиздаги энг асосий янгилик - Андрей Канчельскиснинг "Навбаҳор"га қайтиши бўлди. Клуб раҳбарияти ўз хатосини тан олгани ва адолат тантана қилгани ҳақида юзлаб изоҳ (коммент)лар пайдо бўлди. Агар мураббий ёки клуб томондан қарасангиз ҳаммаси аслида шу изоҳларда ёзилганидек кўринади. Бироқ бу ҳикояда учинчи томон - Журжевич (Деян Журжевич - "Навбаҳор" собиқ устози) ҳам бор. Уни қандай сабаб билан ишдан ҳайдашди? Аввалги мураббий ҳайдалиши хато эканлигини тан олгани сабаблими? Ҳа, Журжевич қўл остида "Навбаҳор"нинг натижалари на раҳбарият ва на мухлисларни қониқтирди, аммо мавсум ўртасида жамоани қабул қилган мураббийдан нима хоҳлайсиз? Серб олдига қандай вазифалар қўйилган? Уларни талаб қиладиган вақт келдими?

Шу ерда ўтган йил содир бўлган Илҳом Мўминжоновнинг ҳайдалиши ҳақидаги ҳикояни эслаш мумкин. Агар сўнгги 10 ой Намангандаги уччала мураббийлик истеъфоларини таҳлил қилсак, бир умумий тенденцияни кўришимиз мумкин: Бунинг барчаси кутилмаган ва эмоцияга боғлиқ қарорлар натижаси.

"Навбаҳор"даги мураббийларнинг кетма-кет ўзгариши клубда ҳеч қандай ривожланиш стратегияси йўқлигини кўрсатади. Кадрлар бўйича асосий қарорлар ҳиссиётларга берилган ҳолда қабул қилинмоқда. "Навбаҳор"даги баъзи тузилмалар  клубнинг вазифа ва мақсадларини тушунмаяпти. Ўша Канчельскис Россия ОАВга берган интервьюсида, клубга зарар келтирсада, ўзининг шахсий вазифаларини ҳал қиладиган одамлар борлиги ҳақида айтган эди. Инсайдерларнинг тасдиқлашича, клубнинг қишда ички трансфер ойнасидаги фаолиятидан Канчельскиснинг кўнгли тўлмаган.

"Навбаҳор" юқорироқ ўринларга муносиб. Аммо клуб раҳбарияти стратегик ривожланиш режаси устида ишламаса, ўтган йилги бронза кам такрорланадиган натижа бўлиб қолиши мумкин.

Шахсан мен учун намуна сифатида вилоят футболи ривожи ҳақида ҳақиқатдан ҳам қайғурган вилоят ҳокими Нуриддин Зайниев бўлиб қолади. Афсуски, у ҳозир орамизда йўқ. Унинг қўл остида "Насаф" ва "Машъал"да катта ривожланиш содир бўлди ва сўнгги йиллардаги муаммоларга қарамасдан бу клублар ҳозиргача фойда бермоқда. Нуриддин Зайниев футболни фақат камера олдида ёки сўзларда яхши кўрмаган. У ОФК Кубоги финали олдидан "Қувайт" клуби машуғлотини кўргани келганини эслайман: Нуриддин Зайниев ложадан жой олиб, уни ҳеч ким кўрмаслиги учун чироқни ўчириб қўйишни сўраган.

Нуриддин Зайниев ҳеч қачон футболчиларнинг маошини кечиктирмаган. Ҳа, футболчилар нима хоҳласа шуни сўрашлари мумкин, аммо сўнгги сўзни клуб раҳбарияти айтади. Тўлай олмайсизми - шартнома тузманг, имконингиз борми - одамларнинг маошини ушлаб қолманг. "Навбаҳор" мухлислари ва шахсан Андрей Канчельскисни янги босқич бошланиши билан табриклайман. Бу босқич аввалгисидан узоқроқ давом этади деб умид қиламан. Менга уч йиллик шартнома ҳақида гапирманг. Канчельскиснинг илк шартномаси ҳам ярий йиллик бўлмаган.

Ҳафтанинг иккичи муҳим янгилиги - "Локомотив" дуранги туфайли, "Пахтакор" ўртадаги фарқни 15 очкога етказгани. Чемпионатда 8та тур қолганини ҳисобга олсак, "Пахтакор" 2015 йилдан сўнг ўзининг биринчи совринини қўлга киритиши учун 10 очко тўплашнинг ўзи етарли бўлади.

Бу клубнинг янги раҳбарияти ва Шота Арвеладзе учун биринчи соврин бўлади. Айтганча, мана қаранг, клуб эгалари ривожланиш стратегиясини сабр билан амалга оширишмоқда. Бошқа қизиққон клуб эгаси икки йилда ҳеч нарса ютмаган (айниқса 2018 йил Кубок финалидаги мағлубиятдан сўнг) мураббийни ҳайдаб, футболчи ва мураббийлар қанча маош олаётганини айтиб юборган бўларди. Аммо "Пахтакор"да ҳаммаси бошқача. У ерда йиллаб қилинган меҳнат самарасини сабр билан кутишади. Клуб жорий йил Ўзбекистон футболи тарихида илк маротаба требл ютиши мумкин" - деб ёзади Алишер Никимбаев ўзининг Телеграм каналида.

Рейтинг: +57   

Фикрлар

+19   
30 авг 19:39:46
Excalibur
Жаноб Неккинбаев Джорживич натижа эмас уйинда тактика ва мано йуклигига бушатилди.
+18   
30 авг 20:27:37
Равшанбек-ота
Азиз биродарлар ! " Утган ишга саловот " деганларидек , " Навбахор " футбол клуби билан булиб утган хатоликлар учун , клуб рахбариятлари ва хокимлари килинган хатоликлари учун мухлислар куз унгида кечирим сурашди - ку ! Бундан ортикча гап - сузларнинг кимга кераги бор . Энди бундан буегига менимча факат сабр этишдан бошка илож йук . " Сабр туби , сарик олтин " дейилганидек , хали шундай вактлар келади - ки , Иншооллох " Навбахор " албатта совринли уринлар учун курашадиган ва Чемпионатимизнинг кучли жамоалари орасида ракобатбардош жамоа булиб етишади деган умиддаман , ва шу билан бирга шахсан мен , айтилган сузларимнинг тарафдори булиб коламан ! ( " Пахтакор " мухлиси ) .
+16   
30 авг 21:34:55
Mr.Advokat
Кароче бир гапда "Навбахор" футбол клубини ва мухлисларини Канчелскийни кайтгани блан табриклайман ! Келаси ўйинларда чиройли комбинацион ўйинлар кўриш насиб этсин ушбу жамоанинг турларида ! (Сурхондарелик )
+16   
30 авг 19:42:19
Baffet
Шу Журжевичам секин у́збек футболидан чикиб кетурса бу́лали энди
+10   
30 авг 22:18:58
sharipov odil
Bilol bek фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
E oka xar kim waroyetidan kelib ciqib iw qiladi 1 marta chempion bolgan bolsa nma bopti xaqiqatdan xam Paxtakor necha yildan beri lider bolib kelmoqda ammo Navbahorni xam uziga yarawa tarixi va xurmati bor
Илохим навбахор аввалгидек рақобатдош, кучли жамоа бўлиб кетсин, жуда хурсанд бўламан. Аммо айрим юзерларни пахтакорни асоссиз камситиши асабга тегяпти. Яна шуни айтмоқчиманки наманганлик мухлислар (хаммаси эмас) жуда ортиқча бахо бериб юборишяпти жамоасига. Хамма бир бирига хурмат сақласа яхши бўлар эди.
+10   
30 авг 19:34:33
Malikov Burxon
Paxtakor n1 Nuriddin Zayniyevi joylari jannatda bosin bitta futboldamas umuman hama soxada qatga hokim bogan bosala xalq yaxwi gapla gapiradi doim oxiratlari obod bosin
+9   
30 авг 21:14:01
Bilol bek
Grafik фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Лекин Навбахорни битта ишига койил килдим качон Наманганга янги Мураббий келса Карнай Сурнай чалдириб Зарбоп Ту́н кигазишни жааааа маромига йетказиб бажариб ку́йишади! Худди Зарбоп Ту́н Мураббийни малакасини ошириб ку́ядигандай)
San Krisa nuqul provakatsya qilasan odamni ichi wunaqaxam yiring buladmi
+8   
30 авг 19:52:32
Narimon Raxmataliyev
Kanchelskisga vaqt berish kere. Har holda taktik òyinni yòlga qòyayotgan edi. Òyinda ma'no bor edi. Zòr murabbiy bòlmasligi mumkin, lekin komansaga nimadur bera olyotkandi. Raqobat tugdirayotgan edi. Kòramiz buyoģi qande davom etadi. Bu mavsum natijalarini unitib kòp yillik reja tuzib ishlash kere
+7   
30 авг 21:33:22
sharipov odil
Abdulahad Abduvaliyev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Paxtakoring ichki chempionatda barchani yutsayam bir tiyinga qimmat jamoa. Baribir ochl da guruhdan chiqolmay yuraveradi . muxlislarigayam hayronman ozidan 10 barobar kuchsiz kamandani yutsayam xursand bolaveradi. Ochl da uzoqroqqa borsa xursand bosalaring arziydi. Biz namanganlila hech qachon uzidan kuchsiz kamandani yutsa karilamaymiz . navbaxor paxtokor yoki loko bilan durang oynasayam suyunamiz chunki tarkib, waroyit, pul har taraflama ular bizdan ancha kuchli.
Агар жамоаларни пул киймати билан ўлчайдиган бўлсак, унда пахтакордан еб юрган жамоаларни киймати канча экан?! Навбохорни учинчи ўринга ОЛИБ чиққан тренер қаердан борганлигини ва қайси жамоада ўйнаб етишганини эсдан чиқарибсиз чоги, ахир мўминжонов навбахорга пахтакордан борган!!! Биринчи лигага тушиши арафасида турганда ОЛИБ қолувди. Энди дўппини бир четга ОЛИБ айтинг қайси клуб бир тийинга қиммат экан? Умрида бир мартта чемпион бўлган навбахорми ёки 11 карра чемпион пахтакорми?!!!
+7   
30 авг 21:08:50
Islom Jurayev
Grafik фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Му́минжонов канддай таркиб тузудия эх афсус. Шижоаткор совуккон ту́п билан ту́ксон дакика тинмай ишлидиган футболчилар улардаги сабр улардаги метин ирода мени хайратга солганди! Нимемуш Му́минжонов у́йинни сотганмиш)) канддай килиб у́йинни сотган Му́минжонов бронза медалларни олиб бердию у́йинни сотмидиган Зарбоп Ту́н кийиш бу́йича устаси фаранг Каничелис олтинчи у́ринда юрса))) кани бу йерда мантик???)
Kanchelskiy bushagan vaqtda Navbahor oltinchi urinda emasdi mobodo
+7   
30 авг 20:52:42
Навбахор мухлиси.
Bazibir chala muxlisla Kanchelskis studentlani murabbiyi u bu dip igvo qilishdi u ketdi bitta ikkita uyindan keyin yana o'sha chala muxlisla Kanchelskis yaxshi edi dedi va mana keldi yana gap. San chala muxlisla muxlislikni yigishtirlarin yaxshisi. Kim xohlasin xohlamasin biz Kanchelskis keganiga xursandmiz. Kimga Yoqmadi? borip toshni terina.
+7   
30 авг 19:33:53
Bahodir Ismatillaev
Nasafni nasaf qilgan Zayniddinov ohirati obod bulsin
+6   
31 авг 11:37:51
Ravshan Talipov
Омадини берсин Андрейни ва Навбахорни! Ман хурсанд буламан агар команда яна олдинги мавқеини тиклаб олса. Бу чемпионатга ва Пахтакоримизга хам яхши. Хозир Пахтакорга ракобатчи деярли йук эди. Эх Нефтчи хам тезрок кайтсин асл холига. Шундок команда.Омад хаммага.
+6   
30 авг 21:25:47
АТЛЕТИКО М.Ю_7
Grafik фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Сабр килишни Пахтакордан у́рганилар!!! У́зи Навбахорда футболни чунадиган Одам борми??? Качон карама ишкал ту́полон футболчи тренерни су́киб аудио таркатган Тургинбойев деган олифта Пахтакор билан шартнома тузиб кегин оркасига сийган хуллас Жамоада аник режа стратегия йу́к! Шахсан мени фикрим у́нта Каничелис келса хам битта Му́минжонов бу́лолмиди жавоб!!!
QOTAGIMNI YEMAYSANMI DALBAYOB ILHOMNI TUSHAGINI UPIB OL MENGA KERAKSIZ DEB ARVELADZENI ROSA HAYDAMIZ DEB ROSA HARAKAT QILDILARINGU ESLACHI ALISHER.U OLIB QOLDILAR
+6   
30 авг 20:22:27
Nematjon
Никимбаев жа аклли булсалар келиб ишласинла уфага келолмаяптилаку нимадир минуслари борда шунинг учун у ерда утириб сайрайверади бахрайн билан уйин эсимиздан чикмаган фифага езиб дабдала килган бу одам ! Утган 2 йил давомида пахтакор чемпионликка олиб чикилиши мумкин эди лекин умид акага минус буларди, кейин раматов кунмаган ! шунинг учун суриб келинди чемпионлик иложсиз кутишга мажбур эди бу йил жуда вакти! Ман пахтакорни ва унинг мухлисларини март ойидаек табриклаганман! Фикрим кимларгадир екмаса узр сурайман! Чемпионатимиз адолатли булиши учун хали анчаааа вакт бор!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг