

Нигерия термасининг 22 ёшли ҳужумчиси машғулот чоғида сонидан жароҳат олган. Ҳодиса 24 май куни юз берганди.
Нигерия термаси бош мураббийи Гернот Рорнинг сўзларига кўра, Саймон камида 3-4 ҳафтани ўтказиб юборади. Ва Россияга бора олмайди.
Мозес бу мавсум “Гент” учун барча мусобақаларда 33 та ўйин ўтказди ва 6 та гол урди.



