Нидерландия термаси ҳам намойишга қўшилди

Mirjalol Normatov
28 мар 2021
Нидерландия термаси навбатдаги мундиал ўтадиган Қатарда инсон ҳуқуқлари бузилаётганлиги учун бўлаётган намойишларга қўшилди.

"The Guardian" хабарига кўра, ушбу давлатда футбол ўйинлари ўтказиладиган стадионлар қуриш учун 6500дан зиёд инсон ҳалок бўлганди.

Олдинроқ ушбу қаршиликда Норвегия ва Германия термалари ҳам иштирок этган ва либосларида "Майдон ичида ва ташқарисида ҳам одамларнинг ҳуқуқи сақлаб қолинсин", деган ёзув бор эди.



Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal