"Ницца" ҳужумчиси Балотеллининг Одил Аҳмедовга қарши ўйнаши сўроқ остида

Aslanov Jasurbek
26 сен 2016
"Ницца" бош мураббийи Люсьен Фавр "Нанси"га қарши баҳсни ўтказиб юборган жамоа ҳужумчиси Марио Балотеллининг ҳолати ҳақида сўзлаб берди.

"Балотелли сонида оғриқ борлигини айтди ва "Нанси"га қарши учрашувда таваккал қилмадик. Кўрамиз, у "Краснодар"га қарши баҳсга тайёр бўлармикан? Менда таркибда ротациялар қилиш имкони бор ва ярим ҳимояда баъзи ўзгартиришлар қилдим. Беландада кичик муаммо бор, шу сабабли сунъий майдон ҳақида гап кетганда эҳтиёт бўлишиз лозим" - дейди Фавр.

"Краснодар" ҳамда "Ницца" ўртасидаги баҳс 29 сентябрь куни бўлиб ўтади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com