Неймарнинг отаси: "Биз "Барселона"га қўнғироқ қилганимиз йўқ"

Mirjalol Normatov
17 фев 2019
ПСЖ ҳужумчиси Неймар да Сильванинг отаси ва агенти "Барселона" билан боғланмагани борасида гапирди.

"Неймар ҳақида фақатгина иккита инсон гапириши мумкин. Улар: мен ва Неймарнинг ўзи. У билан "Барселона"га қайтиши борасида умуман гаплашмаганмиз. Кимдир биздан бу ҳақида эшитдими? Йўқ, албатта. Ҳар бир футболчининг атрофида миш-мишлар айланиши табиий.

Барчаси ёлғон. Биз "Барселона"га қўнғироқ қилмаганмиз. Бу миш-мишлар бўлса ҳам бизни қувонтирмайди", - деди Неймарнинг отаси.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal