Неймардан қойилмақом натижа
10 июн 2018 22:45
Янгиликлар
Неймардан қойилмақом натижа
Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар жароҳатдан сўнг ўтган ҳафтада майдонга қайтди ва кетма-кет иккинчи ўйинда гол урди.
26 ёшли футболчи Австрия термаси билан ўртоқлик учрашувини (3:0) бошланғич таркида бошлаб, битта гол уришга эришди.
Ўтган якшанба куни Хорватия билан ўртоқлик ўйинида (2:0) ҳам Неймар гол урган эди.
Бугунги гол эса Неймарнинг Бразилия термаси сафидаги 85 ўйинда 55-голи бўлди. У бу борада Ромариога (70 ўйинда 55 гол) етиб олди. Ундан фақат Роналдо (62) ва Пеле (77) кўп гол урган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Месси "Америка қироли" мукофотини қўлга кирита олмади. Уни "Фламенго" ярим ҳимоячиси ортда қолдирди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Фикрлар