Неймар: «Қачонлардир Месси билан яна бир жамоада ўйнашга муваффақ бўламан»

Khoja
4 мар 2024
«Ал Ҳилол» ҳужумчиси Неймар Лионель Месси билан яна биргаликда ўйнаш орзуси эканлигини маълум қилди.

«Умид қиламанки, яна бирга Месси билан бир жамоада ўйнайман. Месси - буюк футболчи, буни ҳамма билади. Менимча унга АҚШдаги ҳаёти ёқмоқда. Унинг бахтли эканлигини кўриш мени хурсанд қилади», - деди Неймар.

Эслатиб ўтамиз, Неймар ва Лионель Месси биргаликда «Барселона» ва ПСЖда ҳаракат қилишган.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com