Неймар Пелени ҳам ортда қолдирди ва Бразилиянинг энг яхши тўпурарига айланиб олди

Aziz Tukhtamuradov
9 сен 2023
Бразилия терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаши доирасида Боливияни мағлубиятга учратди (5:1).

"Ал Ҳилол" футболчиси Неймар ушбу ўйинда дубль қайд этди. Голлар Неймар учун Бразилия терма жамоаси сафида ҳисоб бўйича 78 ва 79 бўлди. 

Шу тариқа у ҳисобида 77 та гол бўлган Пелени ҳам ортда қолдирди ва Бразилия терма жамоаси сафидаги энг яхши тўпурарга айланди. 

Қўшимча маълумот учун, Неймар терма жамоа сафида 125 та, Пеле эса 91 та ўйин ўтказган.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Opta