Неймар: "Пелегача 10-рақам шунчаки рақам бўлган. У кетди, аммо унинг сеҳри доим биз билан"

Administrator
30 дек 2022
Пеле вафот этди.

Ушбу хабарга Бразилия термаси етакчиси Неймар ўз муносабатини билдирди.

"Пелегача 10-рақам шунчаки оддий рақам бўлган. Мен қачондир шундай деб ўқигандим. Пеле бутун бир спорт яратди дея оламан. Пеле ҳаммасини ўзгартирди. 

У футболни санъат ва кўнгил очарликка айлантирди. Пеле камбағалларга ва қора танлиларга овоз бера олди. Футболнинг даражаси қирол туфайли юксалди.

Пеле кетди, аммо унинг сеҳри доим биз билан. Пеле абадий!", -деб ёзади ПСЖ ҳужумчиси.


AdministratorМуаллиф
Манба: www.instagram.com/neymarjr/