UZ

Сўнгги янгиликлар

22:16Жорди Альба: "Ямал ва Мессини солиштириш нотўғри"  0 21:54Камолиддин Тожиев: "Мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди"  2 21:39Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?  27 21:21Аденис Шала: "Пахтакор"дан яхшироқ ўйнадик"  4 20:59Игорь Сергеев: "Мавсумни муносиб якунлаш керак"  2 20:39"Сурхон"нинг футболчилари олдида қарзлари бор  13 20:19Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди  165 20:05Суперлига. "Сурхон" – ОКМК 0:0  0 19:47Бьелса Уругвай терма жамоасини тарк этиши мумкин  1 19:18Миржалол Қосимов жамоасининг ушбу мавсумдаги ўйинларига неча баҳо қўйди?  4 19:05Февзи Давлетов: "Бу каби баҳсларда кўп ҳам вазиятлар яратилмайди"  0 18:52Kelme бренди Аёллар Осиё Кубоги-2026 мусобақаси учун расмий тўпни тақдим этди  0 18:25Антони: "Месси ҳар доим менинг кумирим бўлган"  7 17:58Суперлига. ОКМК Термизда ғалаба қозона олмади, "Сурхон" учрашувни 10 киши бўлиб тугатди  4 17:47ЖЧ-2026 Европа плей-офф босқичига қуръа ташланди: иккита мундиални ўтказиб юборган Италия Шимолий Ирландия билан тўқнашади  15

Неймар Наманганга келмайди Янгиликлар

Неймар Наманганга келмайди

ОЧЛ доирасидаги учрашув 28 ноябрга белгиланган.

"Ал Ҳилол"нинг бразилиялик ҳужумчиси Неймар Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 5-туридан ўрин олган "Навбаҳор"га қарши учрашувни ўтказиб юбориши мумкин.

31 ёшли форвард ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасидаги Уругвайга қарши ўйинда жиддий жароҳат олди ва электрокар ёрдамида майдондан олиб чиқилди.

Учрашувдан кейин эса у қўлтиқтаёқда стадионни тарк этди. Дастлабки тиббий хулосаларга кўра, Неймар камида 2-3 ой майдонга туша олмайди. Жароҳат ўта жиддий бўлса, бу муддат 7-9 ойгача чўзилиши мумкин.

Араб нашрларининг хабарларига кўра, Неймар "Ал Ҳилол"нинг 2023 йил сўнгига қадар 15 учрашувини ўтказиб юборади. Ўзбекистонда ўтказиладиган ОЧЛ гуруҳ босқичининг 5-тури доирасидаги "Навбаҳор"га қарши ўйини ҳам шулар жумласидан.

Эслатиб ўтамиз, "Навбаҳор" – "Ал Ҳилол" учрашуви 28 ноябрь куни Наманган шаҳрида бўлиб ўтади.

Рейтинг: -11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика