

"Кейн? Ақл.
Бензема? Классика.
Месси? Даҳо.
Роналду? Даҳо.
Суарес? Даҳо.
Беллингҳам? Сифат.
Педри? Иньеста услуби.
Камавинга? Сифат”, - деди Неймар флеш-сўровномада.
Айтиш жоизки, Неймар ҳамон футбол тарихидаги энг қиммат футболчи бўлиб қолмоқда. Ўз вақтида ПСЖ бразилиялик ҳужумчи учун "Барселона"га 222 миллион евро тўлаганди.
ПСЖ айни дамда Чемпионлар лигаси доирасида Хайфанинг “Маккаби” жамоасига қарши ўйинга тайёргарлик кўрмоқда.



