Неймар машғулотга вертолётда келди (ФОТО)

Aslanov Jasurbek
3 окт 2017
ПСЖ ҳамда Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар миллий терма жамоаси тасарруфига жўнаб кетди.

Кеча, 2 октябрь куни бразилияликлар ЖЧ-2018 саралаш ўйинлари олдидан илк машғулотни ўтказишди.


Ижтимоий тармоқларда эса жуда қизиқ сурат тарқалиб кетди. Унда Неймар вертолётдан тушаётгани акс этган. Сурат изоҳида эса Неймар Бразилия терма жамоаси машғулотига вертолётда келгани айтилмоқда.


Эслатиб ўтамиз, ёзда 222 млн. евро эвазига "Барселона"дан ПСЖга ўтган Неймарнинг Париж клубидаги йиллик маоши 30 млн. евро.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia