Неймар Бразилия терма жамоаси сафидаги голлар сони бўйича Роналдони ортда қолдирди

ЖЧ-2022 саралаши доирасида Бразилия терма жамоаси Перуни Неймарнинг хет-трики эвазига таслим қилди (4:2).

Шу тариқа Неймарнинг мамлакат бош жамоаси сафида урган голлари сони 64 тага етди. Натижада у 62 та гол урган Роналдони ортда қолдириб, терма жамоа тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида 2-ўринга кўтарилиб олди. Неймардан олдинда фақат афсонавий Пеле бор. Футбол қиролининг ҳисобида терма жамоа сафида урилган 77 та гол мавжуд.


Манба: FIFA