Неймар Бразилия футбол федерацияси раҳбарини ҳақорат қилди

Nozimov Nig'monxo'ja
17 окт 2023, 08:53
Саудиянинг “Ал-Ҳилол” клуби ҳужумчиси Неймар Бразилия футбол федерацияси президенти Эдналдо Родригес билан жанжалашган.

  Журналист Хосе Карлос Араужонинг ижтимоий тармоқларда ёзишича, Неймар Родригес билан жанжаллашиб, уни ҳақорат қилган. Шунингдек, Бразилия терма жамоаси ўйинларини бойкот қилиш билан таҳдид қилган.

 Эслатиб ўтамиз, 13 октябрь куни Бразилия терма жамоаси ЖЧ-2026 саралашининг 3-турида Венесуэла терма жамоаси билан дуранг ўйнади.


Nozimov Nig'monxo'jaМуаллиф
Манба: championat.com