UZ

Сўнгги янгиликлар

00:30"Реал" ёзда Пасни "Комо"дан 9 млн еврога сотиб олишга қарор қилди. Нико қайта сотилмайди  0 23:41"Реал" Карвахалга ўринбосар топди  1 23:04Хаби Алонсо "Реал"дан учта юлдузни сотиб олишни сўради  2 22:15“Барселона” ва “Ювентус” “Борнмут” футболчисига қизиқмоқда  0 21:48"Арсенал" ҳимоячиси Салиба: "Мен АПЛни яхши кўраман, лекин асосий мақсадим — Чемпионлар лигаси"  0 21:21Флик Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  2 20:55“Манчестер Юнайтед” “Атлетико” ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 20:24“Манчестер Сити” футболчиси январда клубни тарк этиши мумкин  3 19:54Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?  4 19:20Ҳатто Польша Биринчи лигаси вакили ҳам Балотелли билан шартнома имзолашни хоҳламади  4 18:49Ямаль: "Мен тун ярмида уйғониб, печенье ейиш учун эртароқ ухлайман"  9 18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  1 17:51"Челси"нинг икки футболчиси сафга қайтди ва "Астон Вилла"га қарши ўйинга тайёр  1 17:22"Манчестер Юнайтед" Семеньо бўйича муваффақиятсизликдан кейин "Лейпциг" юлдузига кўз тикди  4 16:54"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр  1

Неймар Бразилия бош мураббийининг гапларидан кейин йиғлаб юборди ФОТО + Видео Янгиликлар

Неймар Бразилия бош мураббийининг гапларидан кейин йиғлаб юборди ФОТО + Видео

ПСЖ ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар миллий терма жамоа бош мураббийи Титенинг матбуот анжуманидаги гапларидан кейин кўз ёшини тийиб тура олмади.

Тите матбуот анжуманида Неймарнинг ёнини олиб гапирган эди.

Эслатиб ўтамиз, ОАВда бразилиялик форварднинг ПСЖ устози Унаи Эмери билан кескин муносабатлари ҳақида хабарлар кўпайиб қолган.

25 ёшли футболчи испаниялик мутахассис билан муаммоси йўқлигини ва бундай миш-мишлар унга оғриқли эканлигини маълум қилган.

"Одамлар ҳар доим мен ва Неймар ўртасида муаммо борлигини айтишади. Буни эшитишдан чарчадик. Шуни айтишим мумкин-ки, унда индивидуаллик ва характер бор. Биз идеал эмасмиз, биз одаммиз. Баъзида нотўғри ҳаракат қиламиз. Мен фаолиятим давомида шундай қилганман. Лекин, биз шахслар ва инсон характери ҳақида гапирганда жуда ҳам эҳтиёт бўлишимиз керак. Мен Неймарнинг характери, шахси ва улкан юраги ҳақида гапиришим мумкин", - деб айтган Тите.


Титенинг бу гапларидан сўнг Неймар йиғлаб юборди ва мураббийни қучоқлади. Кейин эса матбуот анжуманини тарк этди.

Видео

TAS-IX



TAS-IX эмас




Рейтинг: +51   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика