UZ

Сўнгги янгиликлар

01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  23 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  44 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  1 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  7 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  17 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0 21:55Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди  5 21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  4 21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  3 20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  5 20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  6 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  3

Неймар "Ал Ҳилол" бош мураббийининг Бразилия миллий терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланишига қарши чиқди Янгиликлар

Неймар "Ал Ҳилол" бош мураббийининг Бразилия миллий терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланишига қарши чиқди

Бразилия футбол конфедерацияси (CBF) Доривал Жуниор истеъфога чиққанидан сўнг миллий жамоага янги бош мураббий қидиришни давом эттирмоқда.

Номзодлар орасида Карло Анчелотти, Филипе Луис, Абель Феррейра ва Жорже Жезуш бор. Бироқ Неймар аллақачон федерация раҳбариятига португалиялик мутахассиснинг номзодига қарши эканлигини билдирган.

Ҳужумчи "Ал Ҳилол"даги биргаликдаги фаолияти давомида Жезуш билан зиддиятга учраганини маълум қилди. Неймарнинг айтишича, португалиялик мураббий клубдаги келажаги ҳақида ёлғон ваъдалар бериб, унга "хоинлик" қилган.

Улар ўртасидаги келишмовчиликлар 2024 йил охирида Неймар Жезуш билан жамоадаги ўз роли ҳақида суҳбатлашганида бошланган. Мураббий уни шартнома охиригача (2025 йил июнгача) таркибда қолишига ишонтирган. Бироқ, кўп ўтмай, Жезуш интервьюда Неймарга умид боғламаслиги, чунки у энди юқори даражада ўйнай олмаслигини айтган. Бу воқеа уларнинг муносабатларига бутунлай путур етказган ва Неймар "селесао" жамоасини Жорже Жезуш бошқаришини истамайди.

Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика