Невилл МЮнинг дуранги ҳақида: "Қизил иблислар" шунчалик ёмон ўйнадики, Маунтнинг голидан сўнг рақибга 2 очкони қайтаринг демоқчи эдим"
01 апр 2024 19:16
Янгиликлар
Невилл МЮнинг дуранги ҳақида: "Қизил иблислар" шунчалик ёмон ўйнадики, Маунтнинг голидан сўнг рақибга 2 очкони қайтаринг демоқчи эдим"
Гари Невилл "Брентфорд" билан 1:1 ҳисобини қайд этган МЮнинг ўйини ҳақида гапирди.
"Ўйинни кўрдим ва кўзларимга ишонмадим. "Юнайтед" жадвалда кучли тўртликка киришга уринаётган "Тоттенхэм" ва "Вилла"га босим ўтказади деб ўйлагандим. Аслида бунчалик ёмон ўйин кўрсатиш қийин. Бу баҳсдаги бирорта вазиятни ажратиб кўрсата олмайман.
МЮнинг ўйини шунчалик ёмон эдики, Мэйсон Маунтнинг голидан сўнг рақибга 2 очкони қайтаринг демоқчи эдим. Ҳақиқий ўғирлик бўлар эди. Аммо кейин "Брентфорд" гол урди.
Ўзингни яхши ҳис қилмасанг, футболни ёмон ўйнаш мумкин. Аммо бунчалик эмас. Улар тўп йўқотилишига умуман реакция қилишмади" - деди МЮ собиқ футболчиси.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар