Невилл: "МЮда Диалло ва Фернандешдан бошқа ишонса бўладиган футболчи йўқ"

Aslanov Jasurbek
14 апр 2025, 20:29
Гари Невилл "Манчестер Юнайтед"нинг жорий таркиби клуб даражасига мос келмаслигини айтмоқда.

Манкунианлар кеча АПЛнинг 32-турида "Ньюкасл"га (1:4) ютқазди.  

"МЮ яхши жамоа эмас. Охирги йиллар давомида "Манчестер Юнайтед" таркибида тўп тепганлар клуб учун борини беришмади.  

Улар МЮга керак бўлган стандарт ва сифатдан жуда паст.  

Бруну Фернандеш ва Амад Диаллодан бошқа ишонса бўладиган футболчи йўқ деб ўйлайман. Вазият умидсиз, чунки таркиб сифати жуда паст.  

Жамоада тажрибали ва ёш ўйинчилар бор, аммо сифат билан муаммолар бор. Бу хавотирли вазият", – деди "МЮ"нинг собиқ ҳимоячиси NBC Sports’га.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: NBC Sports