Невилл "Ливерпуль" билан 0:0 ҳақида: "МЮ жуда ёмон эди. Моуринью шундай ўйнагани учун уни ёмон кўрардик"

Aslanov Jasurbek
18 дек 2023
Гари Невилл "Ливепуль"га қарши баҳсдаги МЮни танқид қилди.

"Энфилд"да кечган АПЛнинг 17-тур баҳси 0:0 ҳисобида якунланди.

"Манчестер Юнайтед" жуда ёмон ўйнади. Натижа яхши, аммо ўйин бундай эмас.

Бир неча йил олдин Моуринью шундай ўйнаб, 0:0га эришгани учун уни ёмон кўрардик.

Ҳимояда барқарор ўйин намойиш эта бошлаганимиз - яхши, дарвозани қуруқ сақлай олдик. Аммо бундай ўйин ғалаба тақдим эта оладими? Йўқ" - дейди МЮ собиқ ҳимоячиси.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Daily Mail