Нету жароҳат олди ва Европа чемпионатини ўтказиб юборади
13 апр 2021 09:48
Янгиликлар
Нету жароҳат олди ва Европа чемпионатини ўтказиб юборади
"Вулверхэмптон" ярим ҳимоячиси Педру Нету "Фулхэм" (1:0)га қарши ўйинда жиддий жароҳат олди.
Португалиялик футболчининг тиззасида жароҳат бор. Текширувлардан сўнг маълум бўлдики, Нету жорий мавсум "Вулверхэмптон"да ортиқ ўйнамайди ва Европа чемпионатини ўтказиб юборади.
21 ёшли футболчи "Вулвз" либосида жорий мавсум барча мусобақаларда 35та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 5та ассист қайд этди.
Нету Португалия терма жамоасида 2020 йилнинг ноябрида дебют қилган ва шу пайтга қадар 3та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар