UZ

Сўнгги янгиликлар

00:57"Арсенал"га МЮ тарбияланувчиси керак  0 00:24Мане 2015 йилда нега МЮга ўтмаганини айтди  0 23:54Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 23:37"Пахтакор" 7 ўйин деганда Суперлигада "Насаф"ни мағлуб этди  2 23:13Дуайт Йорк "Юнайтед"да Шешконинг ўрнига кимни ўйнатиш кераклигини айтди  1 22:50Каррагер "Ливерпуль" ҳақида: "Мавсумни тўлақонли пароканда қилиш учун марказий ҳимоячи жароҳат олса бўлгани"  0 22:16Жорди Альба: "Ямал ва Мессини солиштириш нотўғри"  0 21:54Камолиддин Тожиев: "Мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди"  2 21:39Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?  36 21:21Аденис Шала: "Пахтакор"дан яхшироқ ўйнадик"  5 20:59Игорь Сергеев: "Мавсумни муносиб якунлаш керак"  3 20:39"Сурхон"нинг футболчилари олдида қарзлари бор  14 20:19Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди  171 20:05Суперлига. "Сурхон" – ОКМК 0:0  0 19:47Бьелса Уругвай терма жамоасини тарк этиши мумкин  1

Неъматилло Қуттибоев: "Ўйиндан олдин дуранг натижага балки рози бўлардим" Янгиликлар

Неъматилло Қуттибоев: "Ўйиндан олдин дуранг натижага балки рози бўлардим"

Про-лига 20-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Арал" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Неъматилло Қуттибоев матбуот анжуманида иштирок этди.


Ўйин ҳақида

- Қийин ўйин ўтказдик. Ҳар икки жамоа учун ҳам ғалаба зарур эди. Тенг ўйин бўлди деб ўйлайман. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқада гол ўтказиб юбордик.

- Жамоа ғалаба қозониб турган вақтда алмаштиришлар тўғри бўлди деб ҳисоблайсизми?

- Алмаштиришлар мажбуран амалга оширилди. Бир футболчимиз жароҳат олди, яна бири алмаштиришимизни сўради. Шу боис ўзгаришларга қўл урдик.

- Сизнингча, бугунги ўйинда VAR тизимига муҳтож бўлган вазиятлар бўлдими?

- Ҳа, шунақа баҳсли вазиятлар бор эди. Масалан, иккинчи бўлим бошида "Шўртан" ҳужумчиси бирга-бир чиқиб борди. Назаримда шу вазиятда ўйиндан ташқари холат бор эди.

- Ўйиндан келиб чиқса, натижа адолатлими?

- Ўйиндан олдин балки дуранг натижага рози бўлардим. Бироқ, ўйин давомида ғалаба учун ҳаракат қилдик. Ҳакам томонидан 7 дақиқа қўшилди, ўша дақиқаларда рақиб гол уриб кетди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика