Неъматилло Қуттибоев: "Ўйиндан олдин дуранг натижага балки рози бўлардим"

Mirjalol Normatov
10 окт 2023
Про-лига 20-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Арал" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Неъматилло Қуттибоев матбуот анжуманида иштирок этди.


Ўйин ҳақида

- Қийин ўйин ўтказдик. Ҳар икки жамоа учун ҳам ғалаба зарур эди. Тенг ўйин бўлди деб ўйлайман. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқада гол ўтказиб юбордик.

- Жамоа ғалаба қозониб турган вақтда алмаштиришлар тўғри бўлди деб ҳисоблайсизми?

- Алмаштиришлар мажбуран амалга оширилди. Бир футболчимиз жароҳат олди, яна бири алмаштиришимизни сўради. Шу боис ўзгаришларга қўл урдик.

- Сизнингча, бугунги ўйинда VAR тизимига муҳтож бўлган вазиятлар бўлдими?

- Ҳа, шунақа баҳсли вазиятлар бор эди. Масалан, иккинчи бўлим бошида "Шўртан" ҳужумчиси бирга-бир чиқиб борди. Назаримда шу вазиятда ўйиндан ташқари холат бор эди.

- Ўйиндан келиб чиқса, натижа адолатлими?

- Ўйиндан олдин балки дуранг натижага рози бўлардим. Бироқ, ўйин давомида ғалаба учун ҳаракат қилдик. Ҳакам томонидан 7 дақиқа қўшилди, ўша дақиқаларда рақиб гол уриб кетди.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: championat.asia