

- Ўйин ҳақида фикрингиз...
- Яхши, қизиқарли ўйин гувоҳига айландик. Курашларга бой учрашув бўлди. Иккинчи бўлимда натижа учун ўйнадик. Ўйин тақдирини биринчи бўлимда киритилган голлар ҳал қилди.
- Захирадан ўйинга тушганлар сизда қандай таасурот қолдирди?
- Яхши, албатта. Лекин Арислан Юсупбаев узоқ вақт майдондан ташқарида қолганди. У яхши ҳаракат қилди, ўйинни бузиб қўймади. Унга аввалги даражасини тиклаб олиш учун бир оз вақт керак.



