Неъматилло Қуттибоев: "Ҳужумда юзага келган вазиятлардан фойдаланишда муаммоларимиз бор"

Administrator
18 июн 2023
Про-лига қолдирилган 7-туридан ўрин олган "Арал" - "Қўқон-1912" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Неъматилло Қуттибоев матбуот анжуманида иштирок этди.


Ўйин ҳақида

- Гол уришда муаммоларга дуч келаяпмиз. Олдинги чизиқда вазиятларни якунлашда камчиликларимиз бор. Футболда гол урмай туриб ютиб бўлмайди.

Барча масъулиятни ўз зиммамга олган холда мухлислардан узр сўрайман.

- Туроповнинг жароҳати қай даражада жиддий?

- Ҳозир бу борада бирон фикр айтиш қийин. Шифокорлар кўриб чиқишади, ўз хулосаларини беришади ва шундан сўнг ҳаммасига ойдинлик киритилади.


AdministratorМуаллиф
Манба: championat.asia