Муҳсин Низомиддинов: "Қизил карточка берилган вазиятга эътирозим йўқ"

Administrator
18 июн 2023, 22:09
Про-лига қолдирилган 7-туридан ўрин олган "Арал" - "Қўқон-1912" (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Муҳсин Низомиддинов матбуот анжуманида иштирок этди.


Ўйин ҳақида

- Яхши ўйин бўлди. Ҳар икки жамоа чиройли ўйин кўрсатди. 

- Қизил карточкага муносабатингиз?

- Сариқ карточкаси бор футболчимиз қоида бузди. Ҳакамлар қарори тўғри бўлди деб ўйлайман. Бу вазиятга эътирозим йўқ.

- Жамоангиз иккинчи бўлимда ҳимоявий ўйин кўрсатганига сабаб нима?

- Ўзингиз айтдингиз, 20-дақиқада қизил карточка олдик. Шу сабабдан биринчи бўлимда тактик ўзгаришлар қила олмадик. Иккинчи бўлимда қарши ҳужум услубига ўтдик. Вазиятлар бўлди, фойдаланганимизда натижа ижобий бўларди.

- "Қўқон-1912"нинг мақсади қандай?

- Мақсадимиз Суперлига йўлланмаси. Мавсум бошидан шу вазифани бажариш йўлида ишлаяпмиз.

- "Арал" жамоасидан қайси футболчини алоҳида ажратиб кўрсатган бўлардингиз?

- 9-рақамли футболчи менда ижобий таасурот қолдирди. Келажакда Элдор Шомуродов каби футболчи бўлиб етишишига ишонаман.


AdministratorМуаллиф
Манба: championat.asia