

Ўйин ҳақида
- Гол уришда муаммоларга дуч келаяпмиз. Олдинги чизиқда вазиятларни якунлашда камчиликларимиз бор. Футболда гол урмай туриб ютиб бўлмайди.
Барча масъулиятни ўз зиммамга олган холда мухлислардан узр сўрайман.
- Туроповнинг жароҳати қай даражада жиддий?
- Ҳозир бу борада бирон фикр айтиш қийин. Шифокорлар кўриб чиқишади, ўз хулосаларини беришади ва шундан сўнг ҳаммасига ойдинлик киритилади.
