Неманья Йованович: “Муҳим учрашувда уч очкони қўлга киритганимиздан хурсандман”

Narzulla Saydullayev
3 авг 2016
Олий лига ўн олтинчи туридан жой олган “Машъал” — “Қизилқум” учрашувидан (0:1) сўнг, навоийликларнинг легионер ҳужумчиси Неманья Йованович фикрлари билан қизиқдик.

— Учрашув кутилганидан-да оғир ўтди, — дейди Неманья Йованович. — Бунақа ўйинларда баҳс тақдирини ягона гол ҳал қилади. Муборакликлар посбони ва ҳимоячилари кўплаб вазиятларда бехато ҳаракат қилиб, биз учун етарлича муаммолар туғдиришди. Шунга қарамай, стандарт вазиятдан унумли фойдаланишга муваффақ бўлдик. Муҳим учрашувда уч очкони қўлга киритганимиздан хурсандман. Қолаверса, мен киритган ягона гол жамоам ғалабасини таъминлагани кучимга янада куч қўшади.

“Қизилқум” ПФК Матбуот хизмати.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia